ТОШКЕНТ, 17 мар – Sputnik. Ўзбекистонда 1000 дан ортиқ аскар ва зобитларга илк бор имтиёзли истеъмол кредитлари берилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
"Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги “Ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорига асосан 2019 йил бошидан буён 1239 нафар ҳарбийлар илк бор истеъмол кредитлари олишди. Берилган кредитлар умумий қиймати 23,5 миллиард сўмни ташкил қилди", - дейилган хабарда.
Ушбу мақсадда Мудофаа вазирлигида, камида олти ой хизмат қилган аскарлар учун кредит учун, ҳужжатларни қандай расмийлаштиришга бағишланган семинар ва давра суҳбатлари бўлиб ўтди.