Сафоев: Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан савдо айланмаси ишонч ҳисобига ортди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПервый заместитель председателя Сената Олий Мажлиса РУз Садык Сафоев
Первый заместитель председателя Сената Олий Мажлиса РУз Садык Сафоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сафоев ўз докладида Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан савдо айланмаси ҳажми бир йил очида 50%га ошгани ва бу - ишонч, алоқалар ва очиқлик туфайли юзага келганини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik, Алексей Стефанов. Брюсселда Cercle Royal Gaulois саройида "Евроосиёни бирлаштириб - Атлантикадан Тинч океанигача" биринчи мулоқотининг экспертлар учрашувида ўнлаб амалдорлар, иқтисодчилар ва сиёсатчилар ЕОИИ ва Европа ҳамжамияти ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилдилар.

Первый заместитель председателя Сената Садык Сафаев - Sputnik Ўзбекистон
Содиқ Сафоев: террорчилар ёши тобора ёшармоқда

Улар орасида Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам бор эди. Айтиш жоизки, Сафоевнинг баёноти учрашув модератори ва иштирокчиларини ҳайратга солди. Евроосиё ҳамкорлиги мавзусига у янги йўналиш - Афғонистон йўналишини қўшди.

Анжуман ишчи тили жуда кўп бўлгани учун балки, тадбир модератори Сафоевнинг мавзуси - трансафғон транспорт коридори қурилишими, анини тўғри тушунганини билиш учун аниқлаштирувчи савол берди.

"Мени назаримда, у ҳақиқатдан Афғонистонни бу жараёнга қўшишга тайёр эмас эди. Лекин бошқа томондан, биз Евроосиё минтақаси ҳақида ягона минтақа сифатида гапирар эканмиз, бу ҳолда бугунги кунда Европада мавжуд кўплаб муаммолар манбадан айро эмас. Наркотрафикни олинг - Европадаги 90% наркотрафикнинг келиб чиқиши Афғонистондан. Бирорта давлат бу муаммони мустақил ҳал қила олмайди. Фақат бирлашиб, умумий стратегияга таянган ҳолда, буни амалга ошириш мумкин. Аммо афсуски умумий стратегия бизда ҳозирча йўқ. Лекин буни амалга ошириш мумкин. Ахир наркотиклар - терроризмни молиялаштириш, коррупция, ҳуқуқ-тартибот органларининг эрозияси манбаи. Шу боис, мен бугун келтирган Афғонистон мисоли, биз ҳаммамиз учун катта аҳамиятга эга", - дея тушунтирди Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган эксклюзив интервьюсида.

Командующий Центральным командованием Вооруженных сил США Джозеф Леонард Вотел - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ қўмондонлиги Афғонистон масаласини муҳокама қилиш учун Тошкентга келмоқда

Сафоевнинг таъкидига кўра, Афғонистоннинг минтақавий лойиҳаларга жалб этилиши, бу мамлакатда тинчликни мустаҳкамлашга омил бўлиши мумкин. "Афғонистон халқи ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, қашшоқликка қарши курашиш эвазига террористик ташкилотларни, радикализмни озиқлантирувчи, муаммоларга барҳам бериш мумкинлигини яхши англайди. Маърифат - бу ҳам терроризмга қарши курашишнинг бир тури", - деди Сафоев.

Унинг айтишича, Афғонистон орқали транспорт коридорнинг қурилиши кўплаб муаммоларни ечиши мумкин.

"Биринчидан, бу Афғонистонни иқтисодий лойиҳаларга транзит ҳудуд сифатида жалб этади. Иккинчидан, Марказий Осиёга, Евроосиё континентига экспорт-импорт оқимини максимал соддалаштиради. Агар трансафғон транспорт коридори қурилса, мамлакат ичидаги нархлар ва кўпроқ ўзбек товарлари чет элда тақдим этилади. Мен фақат Ўзбекистон ҳақида гапираяпман, аммо бу Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари, Россия ва Европа Иттифоқи давлатларига ҳам алоқадор", - деди Ўзбекистон Сенати ўринбосари.

Сафоевнинг аниқлик киритишича, бугунги кунда Ўзбекистондан товарлар яқин портларга қадар 20-22 кунда етиб бормоқда, Афғонистон орқали транспорт коридори қурилгач эса, йўл вақти 2-3 кунгача қисқаради.

"Бу лойиҳада халқаро молия ташкилотлари, масалан Осиё тараққиёт банки, Бутунжаҳон банки иштирок этади, деб умид қиламиз. Россиялик шерикларимиз томонидан қизиқиш билдирилмоқда, бундан ташқари, россиялик ҳамкасбларимиз Афғонистонда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажрибаси бор. Шундай экан, бу кўпшерикли лойиҳа", - дея хотима қилди Содиқ Сафоев.

Делегация Республики Узбекистан во главе с Министром иностранных дел Абдулазизом Камиловым, участвующая в Мюнхенской конференции по безопасности, 14 февраля 2019 года встретилась с Президентом Исламской Республики Афганистан Мухаммадом Ашрафом Гани - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон президенти Мирзиёевга миннатдорчилик изҳор этди

"Биз жуда мураккаб даврда яшаяпмиз, ва бугунги кунда биз аввало - ўзаро ишончга эътибор қаратишимиз керак. Буни Ўзбекистон мисолида кўриш мумкин. Айнан ишонч туфайли охирги икки йилда Марказий Осиёда кўплаб муаммоларни, хусусан иқтисодий характердаги муаммоларни бартараф этишга муваффақ бўлинди. Шубҳа, рақобат, яширин душманлик ўрнига мулоқот, ҳамкорликка тайёрлик, компромиссга тайёрлик, очиқликка тайёрлик юзага келди. Бу глобализация давридаги калит сўзлардир", - деди Сафоев.

Сафоев ўз докладида Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан савдо айланмаси ҳажми бир йил очида 50%га ошди ва бу ишонч, алоқалар ва очиқлик туфайли юзага келди. Шу боис, "Евроосиёни бирлаштириб - Антантикадан тортиб Тинч океанигача" анжумани, унинг фикрича, бу янада кенгроқ майдонда муносабатларни вужудга келтиришга уринишдир.

Янгиликлар лентаси
0