ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Ўз ҳамкасби ва ҳамюртини иш юзасидан юзага келган можаро оқибатида ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Пензада 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар берди Тергов қўмитасининг минтақавий бошқармаси.
Тергов қўмитаси хабарига кўра, Пензага ишлашга келган ўзбекистонлик икки қурувчи 2018 йил 2 сентябрида ишдан кейин кафеда зиёфат уюштирган, уйга қайтгач, улар ўртасида можаро юзага келган. Жабрдийда ўз иши ва иш ҳақидан қаттиқ норози бўлганлиги айтилмоқда.
Терговчиларнинг аниқлашича, жанжал вақтида айбланувчи ўз биродарини калтаклаган ва қўллари билан бўйнидан қаттиқ сиқиб, бўғиб қўйган. Сўнгра, ўзига келар, деган умидда ташқарига олиб чиққан.
"Суд ҳукми билан эркакка етти йиллик қамоқ жазоси белгиланди. У жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўтайди. Суд ҳукми қонуний кучга киргани йўқ", - дейилади хабарда.