ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Tesla компанияси Model Y электромобилни тақдим этди. Компания сайтида буюртма бериш мумкин, дея хабар қилмоқда The Wired.
“У SUV хусусиятларига эга, бироқ спорткар каби ҳаракат қилади”, - деди Илон Маск тақдимот маросимида.
Янги автомобиль бир қувватланишда 482 км масофани босиб ўтиш қудратига эга.
© AFP 2023 / FREDERIC J. BROWNTesla представила Model Y
Tesla представила Model Y
© AFP 2023 / FREDERIC J. BROWN
Электрокар 3,5 сония ичида тезлигини соатига нолдан 96,5 кмгача етказа олади.
2020 йилнинг куз ойидан Model Y᾽ 47 минг доллар нархда сотила бошлайди. Қудратлироқ версияларини эса 60 минг долларгача сотиб олишнинг имкони бўлади.
© AFP 2023 / FREDERIC J. BROWNTesla представила Model Y
Tesla представила Model Y
© AFP 2023 / FREDERIC J. BROWN
2021 йилда бир қувватланишда 370 кмни босиб ўтувчи энг арзон версия сотувга қўйилади. Бу электркарни 39 минг долларга сотиб олса бўлади. У 5,9 сония ичида тезлигини 96,5 кмгача етказа олади.