Сенатор Мираброр Усмонов комага тушди – ОАВ

© Ассоциация футбола УзбекистанаМираброр Усманов
Мираброр Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда унинг аҳволи оғир ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ раиси Мираброр Усмонов 12 март куни жонлаштириш бўлимига олиб кетилган, деб хабар қилмоқда “Дарё” нашри ўз манбасига таяниб.

Хабарда ёзилишича, Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб клиникага келтирилган. Ҳозирда унинг аҳволи оғир ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий Мажлис Сенатида Sputnik Ўзбекистон мухбирига ушбу хабарни на тасдиқлашди на рад қилишди.

Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган эди. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раиси бўлган.

Янгиликлар лентаси
0