Машинадан белигача ташқарига чиқиб, уни бошқарган “эпчил” ҳайдовчи жазоланди

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, видеода акс эттирилган “кўнгилхушлик”ни қилган ҳайдовчи – 22 ёшли Муҳаммадхўжа Ю. эканлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Машинадан белигача ташқарига чиқиб, уни бошқарган ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, видеода акс эттирилган  “кўнгилхушлик” қилган ҳайдовчи – 22 ёшли Муҳаммадхўжа Ю. эканлиги аниқланди. У 12-дан 13-мартга ўтар тун, тахминан соат 2.50 да Шаҳрисабз кўчасида KIA Optima русумли атвомобилда ҳаракатланган.

Мазкур шахс Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128.5-моддаси (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилди.

© Пресс-служба ГУВД ТашкентаВ Ташкенте установили личность водителя, который опасно развлекался на дороге
Машинадан белигача ташқарига чиқиб, уни бошқарган “эпчил” ҳайдовчи жазоланди - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте установили личность водителя, который опасно развлекался на дороге

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда катта тезлик кетаётган машина рулини бошқарувчисиз қолдириб, машина томига ўтириб олган “эпчил” ҳайдовчи тасвирланган видео кенг тарқалган эди.

Хавфли бурилиш: Машина томига чиқиб, уни “учираётган” тошкентлик

 

Янгиликлар лентаси
0