ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Американинг Air Products компанияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ пайшанба куни умумий қиймати 450 миллион доллар бўлган қўшма корхона қуриш ҳақида шартнома имзолашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ўзбекистон энергетика вазирлигига асосан.
“Пайшанба куни умумий қиймати 450 миллион доллар бўлган техник газлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона яратиш шартлари ҳақида шартнома имзоланди”, - деди Энергетика вазирлги вакили.
Томонлар, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида гелий ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳақида меморандум имзолашди.
АҚШнинг Air Products компанияси делегацияси Ўзхимсаноат ҳамда Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлигида Сирдарё вилоятида аммиак ва карбомид ишлаб чиқариш ҳақида музокаралар ўтказди.
2018 йилнинг октябрь ойида Air Products компанияси ва "Ўзбекнефтегаз" газларни чуқур қайта ишлаш асосида маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида шартнома имзолаган эдилар. Холдинг хабар қилишига кўра, келажакда Ўзбекистонда умумий қиймати 4,25 миллиард доллар бўлган янги газ-кимё кластери қуриш режелаштирилган.
Истиқболли лойиҳалар қаторида 1,5 миллиард кубометр газни қайта ишлаш натижасида 200-250 минг тонна полипропилен, 100 минг тонна этилен-пропилен каучука, 100 минг тонна – полиэтилентерефталат ва этиленвинилацетат, 100-150 минг тонна этиленгликол ва полиэтилен ишлаб чиқариш лойиҳалари кўриб чиқилмоқда.