ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари АҚШ президенти Дональд Трамп Аламаба штатига расмий ташрифи чоғида турмуш ўртоғи Мелания Трамп билан эмас, балки бошқа аёл билан келганлиги ҳақида баҳс-мунозара қилишмоқда. Улар Трампни турмуш ўртоғини алмаштириб қўйганликда гумонлашмоқда.
President Trump viewing the 23 crosses representing the 23 tornado victims. pic.twitter.com/TgqkWOXLu9
— Sally Pitts (@SallyPitts_WSFA) 8 марта 2019 г.
АҚШ раҳбари ва унинг турмуш ўртоғи Алабама штатига торнадодан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюришди. Аммо баъзи интернет фойдаланувчилари Трамп ўз рафиқаси Мелания билан эмас, балки унинг қиёфадоши билан келганлигини тахмин қилишмоқда.
Уларнинг сўзларига қараганда, аёл АҚШ биринчи хонимига қараганда жуда паст бўйли.
Шунингдек, синчков фойдаланувчилар аёлнинг оёқ кийимига эътибор қаратишди. Чунки аёл кроссовкада келган эди. Улар Мелания Трамп баланд пошнали оёқ кийимларни кийишни хуш кўришини қайд этишди.
Ok People! Let’s list all the ways #FakeMelania is different than #RealMelania. What the hell—it’s the weekend, we all deserve some downtime.
— MellyMed🦋 (@mel_med_larson) 9 марта 2019 г.
I’ll go first:
•Chin Shape pic.twitter.com/vl3hDpMx3k
Бундан ташқари, унинг терисининг ранги ҳам уларда шубҳа уйғотди.
Twitter᾽да #FakeMelania хэштеги остида қизғин мунозара бошланди. “Сохта Мелания” ҳақидаги хабарлар 2017 йилда пайдо бўлган эди.
President Trump, First Lady Melania Trump land in West Palm Beach, Florida. pic.twitter.com/eVFaw4wgvg
— The Hill (@thehill) 8 марта 2019 г.