Баҳор таровати: 13 март куни ҳаво ҳарорати 23 даражагача кўтарилади

© Sputnik / Валерий Шустов / Медиабанкка ўтишВишня в цвету
Вишня в цвету - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Гидрометеорология маркази 13 март куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон Гидрометеорология маркази 13 март куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Марказнинг хабар қилишича, 13 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0