ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Бунақаси тарихда бўлмаган! 14 ёшли оғир атлетикачи қизимиз ўсмирлар ўртасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлди, - деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси.
Лас-Вегасда давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Нигора Абделлаева 49 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлди.
Қизиғи шундаки Нигора ҳали 14 ёшда! У даст кўтариш машқида 75 кг, силтаб кўтариш машқида эса 90 кг, икки кураш бўйича 165 килограмм натижа қайд этди! Учала йўналишда ҳам ҳеч ким Нигорахонга тенг кела олмади, дейилган хабарда.