ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Тошкентда 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўз уйида осилган ҳолда топилди.
UzNews нашрининг маълум қилишича, ҳодиса 8 март куни кундузи содир бўлган. Маълум бўлишича, 2002 йилда туғилган, 16 ёшли М.Х. пойтахтдаги умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олган.
Тергов билан боғлиқ жараёнлар туфайли мактаб рақами ва марҳуманинг шахси ошкор этилмаган.
Вояга етмаган шахснинг ўлими тафсилотлари ва сабаблари ҳозирча маълум эмас.