ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Россиялик хонанда Сергей Лазарев Исроилда бўлиб ўтадиган “Евровидение-2019” мусиқа танловида иштирок этиш учун ижод қилган қўшиғини омма эътиборига ҳавола этди.
Қўшиқ инглизча Scream (“Фарёд”) деб аталади.
Мазкур қўшиқ Филипп Киркоров ва юнон бастакори Димитрис Контопулос томонидан яратилган.
“Евровидение-2019” мусиқа танлови 14-18 май кунлари Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида бўлиб ўтади. Хонанда Сергей Лазарев Россия шарафини ҳимоя қилади.
Қайд этиш жоизки, Лазарев ушбу танловда иккинчи маротаба иштирок этмоқда. 2015 йил қўшиқчи You’re The Only One қўшиғи билан учинчи ўринни эгаллаган эди.