Тошкент автобус саройлари ташқи бошқарувга ўтиши мумкин

© Подробно.узАвтобусы в Ташкенте
Автобусы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 1 июлига қадар Тошкентда йўловчи транспорт тизимининг янги Концепциясини ишлаб чиқаришни буюрди.

ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти фаолияти тубдан такомиллаштирилади.  Хусусан унинг Тошкент автобус саройларидаги улуши ўзга компаниялар ишончли бошқарувга ёки хусусий компанияларга сотилиши мумкин.

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев 6 март куни имзолаган "Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги" қарорнинг "йўл харитасида" айтиб ўтилган.   

Унда айтилишига кўра, 2019 йилнинг 1 июлига қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ пойтахтда йўловчи транспорти фаолиятини тубдан такомиллаштириш учун Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиши керак. Лойиҳага дунёнинг ушбу соҳада етакчи компанияларини жалб қилиш ҳам назарда тутилган. 

Таклиф этилаётган ўзгаришлардан яна бири – Тошкент йўловчи транспорти тўлов тизимини тўлиқ автоматлаштириш. Ушбу мақсадга 50 миллион доллар йўналтириш режалаштирилган.

Бугунги кунда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибига 9та автобуслар саройи киради. Сўнги йиллар давомида Тошкент йўловчи транспорти тизими кўплаб танқидларга сабаб бўлмоқда. Бунга сабаб – ҳайдовчиларнинг етарли квалификацияга эга бўлмагани, автобуслар носозлиги ва эскириши бўлмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0