ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Dragon-2 кўп мартали косим кема коинотда ўз миссиясини бажариб Ерга қайтди, деб хабар қилмоқда NASA.
“Space X” компаниясининг Dragon-2 космик кемаси Ерга қайтиб Атлантика океанига Флорида штатининг шарқий қирғоғи яқинида муваффақиятли қўнди”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз 2 март куни америкалик миллиардер Илон Маскнинг “Space X” компанияси коинотга Dragon-2 кўп мартали космик кемасини учирган эди. Коинотда ушбу кема халқаро коинот станцияси билан муваффақиятли туташиб режалаштирилган амалиётларни бажарганиидан сўнг Ерга қайтган.
Қуйида Dragon-2 Атлантик океанига қўниш жараёни акс этган видеолавҳани томоша қилинг.
.@SpaceX's recovery fast boats approached the #CrewDragon as it splashed down in the Atlantic Ocean. Up next, the team will hoist the spacecraft on the Go Searcher recovery ship. pic.twitter.com/anIUB6XQzr
— NASA Commercial Crew (@Commercial_Crew) 8 марта 2019 г.