ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Ўзбекистон фуқаросининг пичоқланган танаси Москванинг Академический туманида топилди, деб ёзади “Москва” шаҳар янгиликлари агентлиги ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органдаги манбасига асосан.
“5 март куни кечқурун Кржижановский кўчасида жойлашган ётоқхона хонасида баданида кўплаб санчилган-кесилган жароҳатлари бўлган 1976 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг жонсиз танаси топилди”, - дея маълум қилди агентлик манбаси.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўлдирилган шахс кўча супурувчи бўлиб ишлаган. Шунингдек, у ўзининг жонсиз танаси топилган хонада истиқомат қилгани аниқланган.
Ҳозирда ушбу қотиллик тафсилотлари ўрганилмоқда.