Ҳурмат қиламиз: Ўзбекистонда Эркаклар қўмитасини тузиш таклиф этилди

Oбуна бўлиш
Тақдимотда иштирок этган экспертлардан бири Жамила Шермуҳамедова оилавий ажримлар ҳақида тўхталиб, уларнинг сабабларини аниқлаш, шу бўйича чоралар кўриш лозимлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Оила энциклопедияси” ҳамда “Хотин-қизлар энциклопедияси” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати.

Тақдимотда иштирок этган экспертлардан бири Жамила Шермуҳамедова оилавий ажримлар ҳақида тўхталиб, уларнинг сабабларини аниқлаш, шу бўйича чоралар кўриш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, эксперт Ўзбекистонда эркаклар энциклопедияси яратиш таклифини берган.

Узбекская девушка примеряет свадебное платье - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек қизларга уйланиш кореяликларга қимматга тушмоқда

“Менинг таклифларим бор: келинглар, “Эркаклар энциклопедияси”ни яратайлик. Оилада эркакнинг, отанинг ўрнини кўтармас эканмиз, у ҳақда китоблар ёзиб, мақомини улуғламас эканмиз, оила механизмидаги айрим элементлар яхши ишламайди, ажримлар сони ортаверади. Ёшларга болалигидан оилада ўғиллик бурчи, оталик вазифалари, эрлик масъулияти ҳақида билим бериш зарур. Бу ҳаёт-мамот масаласи”, - деди Жамила Шермуҳамедова.

Эксперт ҳатто Ўзбекистон Эркаклар қўмитасини тузиш таклифи ҳам жиддий ўйлаб кўришга арзишини маълум қилган.

Ўзбекистонда вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф қилинди

Янгиликлар лентаси
0