ТОШКЕНТ, 6 мар – Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин бошчилигидаги делегация 7-10 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Россия делегацияси ташрифи доирасида Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳлари, вазирликлар, муассалар ҳамда саноатнинг муайян соҳалари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтади.
Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Тошкентда иқтисодиёт, саноат ва молия вазирликлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтиши ҳамда қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиш жараёни муҳокама қилинади.