ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри аэропортида самолёт ичида тамаки чеккан ўзбекистонлик йўловчи самолётдан тушириб олинди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитасига асосан.
"Истамбул - Олма-Ота" парвози давомида самолёт ичида тамакки чеккан 43 ёшли ўзбекистонлик йўловчи, экипаж командири хабарига кўра самолётдан тушириб олинди ва маъмурий жазо кутмоқда, - дейилган хабарда.
Ушбу қонунбузарлик учун Қозоғистонда энг кам иш ҳаққининг 200 баравари миқдорида жарима ёки 15 сутка ҳибсга олиш жазоси берилиши мумкин.