Ўзбекистон МДҲ Парламентлараро ассамблеясига қўшилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон чекланган миқдорда бадал тўлаш шарти билан МДҲ парламентлараро Ассамблеясига аъзо бўлди.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеясига қўшилди, деб хабар қилмоқда Ҳуқуқий ахборот телеграм канали. 

“Ўзбекистон МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Конвенциясини қуйидаги шарт билан ратификация қилди: Ўзбекистон МДҲ Парламентлараро ассамблеяси учун фақат ўз вакилларини таъминлаш учун етарли бўлган миқдорда маблағ ажратади”, - дейилган хабарда.  

Ушбу ҳақидаги қонунни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолади.

Маълумот учун, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси 1992 йилнинг 27 март куни ташкил қилинган. 1995 йилда МДҲ ПАА мустақил давлатлараро ташкилот мақомига эга бўлган эди.

Парламентлараро Ассамблеянинг энг муҳим вазифаси – МДҲ давлатлари қонунчилик базасини яратиш ва уларни бир-бирига яқинлаштиришдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0