“Тахтлар ўйини” актёри 474 кг. тошни кўтариб, коинотнинг энг кучли одамига айланди

© Instagram / thorbjornssonАктер из "Игры престолов" Хафтор Бьёрнссон
Актер из Игры престолов Хафтор Бьёрнссон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Тахтлар ўйини” сериалида қиролича Серсеянинг хос соқчиси ролини ижро этган Хафтор Бьёрнссон дунёнинг энг кучли одами унвони сақлаб қолди.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ирландиялик актёр ва спортчи, “Тахтлар ўйини” сериалида Григор Клиган ролини ижро этган Хафтор Бьёрнссон дунёнинг энг кучли одами унвонига лойиқ эканлигини тасдиқлади.

30 ёшли актёр Колумбус шаҳрида (АҚШнинг Огайо штатида) бўлиб ўтган “Arnold Strongman Classic 2019” мусобақасида оғирлиги 474 килограмм тошни кўтариб, ғалаба қозонди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Hafþór Júlíus Björnsson (@thorbjornsson)

ABC News нашрининг маълум қилишича, Калифорния собиқ губернатори ва актёр Арнольд Шварценеггер Хафтор Бьёрнссонни рекорд ўрнатганлиги муносабати билан шахсан табриклаб, унга 72 минг доллар миқдорида мукофот пулини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида Хафтор Бьёрнссон дунёнинг энг кучли одами унвонига сазовор бўлган эди. Филиппинда бўлиб ўтган “World's Strongest Man 2018” турнирида “Тахтлар ўйини” юлдузи 472 килограмм тошни кўтаришга муваффақ бўлган эди.

© Фото : instagramАктер и спортсмен Хафтор Бьёрнссон
“Тахтлар ўйини” актёри 474 кг. тошни кўтариб, коинотнинг энг кучли одамига айланди - Sputnik Ўзбекистон
Актер и спортсмен Хафтор Бьёрнссон
Янгиликлар лентаси
0