ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Россия пойтахти Москва шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 3 март куни Москва шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
“ЙТҲ оқибатида 1986 йил 4 октябрда Наманган шаҳрида туғилган мамлакатимиз фуқароси Сардорбек Акрамович Ғафуров ҳалок бўлган”, - дейилади хабарда.
Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси берган хабарга кўра, ҳодиса вақтида жароҳат олган 20 ёшли Саиджон Уксан ўғли Урунов 1-сон шаҳар клиник шифохонасига юборилган.
Таъкидланишича, мазкур масала элчихона Консуллик бўлими назоратида турибди.