ТОШКЕНТ, 4 мар – Spunik. Ҳижоб кийган биринчи фигурали учувчи – БААлик Заҳра Лари мусобақаларда иштирок этиши учун Фигурали учиш халқаро федерацияси мусобақа қоидаларини ўзгартиришга рози бўлди, деб ёзади RT.
Гап шундаки, фигурали учиш спортида бош кийимда иштирок этиш мумкин эмас. Бошида федерация қаршилик кўрсатган эди, лекин кейинчалик улар мусулмон мамлакатидан бўлган спортчининг вазиятини тушуниб, розилик беришди.
Красноярскда бўлиб ўтаётган қишки спорт универсиадасида ушбу мавзу энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири бўлди.
БААлик Заҳра Лари 24 ёшда. У ўз мамлакати номидан фигурали учиш бўйича халқаро спорт мусобақаларида тақдим этаётган биринчи спортчи бўлди. Россия телеканалига берган интервьюсида Лари БААда ушбу спорт тури билан шуғулланишда дуч келаётган мушкулликлар ҳақида сўзлаб берди.
“Бизда энг катта муаммо бу – муз майдончаларининг йўқлигидир. Бизда ягона қишги спорт мажмуаси Абу Дабида жойлашган. У ерда хоккей ўйналади”, - дейди Лари.
Шунга қарамасда унинг ҳамюртлари спортчини илиқ қўллаб-қувватлаб туришади. Кўчада таниб қолишса, унга омад тилашади.
Заҳра Ларининг энг катта орзуси Пекинда 2022 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган қишки Олимпия ўйинларида иштирок этишдир. Ҳозирча у Красноярскдаги универсидада иштирок этмоқда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram