ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. 15 март куни Humo Arena муз саройи очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этади, деб хабар қилди муз саройи маъмурияти Sputnik мухбирига.
Таклиф қилинган меҳмонлар орасида, шунингдек ҳукумат ва парламент вакиллари, вилоят ҳокимлари, жамоатчилик ташкилотлари, маданият ва фан арбоблари, Ўзбекистоннинг етакчи спортчилари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда меҳрибонлик уйлари болалари бўлади.
Очилиш маросимининг асисий ғояси – қишги спорт турлари ҳамда муз саройи архитектурасининг уйғунлиги мавзуси бўлади. Асосий аренада ёзги ва қишги спорт турлари спортчилари ўз маҳоратларини намойиш этишади. Шунингдек саҳнада замонавий намойиш этилади.
Тантанали очилиш маросимини лазер шоу ҳамда 3D анимация, "Щелкунчик" спектакли ва мусиқали шоу дастур давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Хумо Арена 7 қаватдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 82 минг метр квадрат. Мажмуа 12 минг томошабинга мўлжалланган. Шунингдек у ерда 1600 ўринли автотураргоҳ бор.