Шамол, ёмғир, қор: Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПрохожие во время снегопада
Прохожие во время снегопада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика бўйича антициклон кириб келиши билан баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Бугун, 4 март куни республика бўйича антициклон кириб келиши билан баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқни, шимолда 5-10 даража илиқни ташкил этади. 

5 мартда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида барқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқни, кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади.

6-9 мартда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 6-7 мартда 8-13 даража илиқ; 8-9 мартда 10-15 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0