Футболчи майдонга лезвия олиб келиб, рақибларини яралади – видео

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишВо время матча 25-го тура Чемпионата России по футболу среди клубов Премьер-лиги между ФК "Зенит" (Санкт-Петербург) и ФК "Томь" (Томск).
Во время матча 25-го тура Чемпионата России по футболу среди клубов Премьер-лиги между ФК Зенит (Санкт-Петербург) и ФК Томь (Томск). - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳодиса Туркиянинг "Амедспор" ва "Сакаряспор" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйин давомида содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Туркияда футболчи майдонга лезвия олиб келиб, ўйин давомида рақибларини жароҳатлади, деб ёзади Yeni Şafak Spor нашри.

​Ушбу ҳодиса Туркиянинг "Амедспор" ва "Сакаряспор" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйин давомида содир бўлган. "Амедспор" жамоасининг яримҳимоячиси Мансур Чалар майдонга сездирмасдан лезвия олиб келади ва рақиб жамоа ўйинчилари билан кўришаётганда ҳамда ўзаро келиб чиққан жанжал вақтида улар танасининг турли қисмини жароҳатлайди.

"Сакаряспор" футболчилари гап нимада эканлигини дарҳол сезишмайди. Мусобақа якунидан сўнг улар ижтимоий тармоқларда ўзларининг яраланган тана қисмларини эълон қилишади. Интернет фойдаланувчилари Чаларнинг бу хатти-ҳаракатларини қаттиқ қоралашди.

​Туркиянинг "Амедспор" клуби раҳбарияти футболчи бу ишни қилмаганини айтди. Клуб ўзининг Twitter᾽даги саҳифасида Чалар ҳақида бўҳтон тарқатаётганлар жавоб беришларини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0