Умид Ахмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди

Oбуна бўлиш
Умид Ахмаджонов номзоди Таиландда бўлиб ўтган Бош Ассамблеяда кўпчиллик овоз билан тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилди.

"Менга ишонч билдириб, овоз берганингиз учун раҳмат айтаман. Ушбу ишонч менга ғурур бағишлайди, шу билан бирга бу катта масъулият ҳамдир. Мен ушбу лавозимда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси манфаатларини ҳимоя қиламан. Асосий мақсадим ХОҚ Ижроия Қўмитаси аъзолари сафидан ўрин олишдир. Халқаро Олимпия қўмитаси таркибига кириш учун бор кучимни ишга соламан", – деди Умид Аҳмаджонов.

Ушбу кунларда Таиландда бўлиб ўтаётган Бош Ассамблея давомида 2019-2022 йиллар учун ташкилот раҳбариятига, Ижроия Қўмитаси ва доимий комиссиясига аъзолар сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов шунингдек Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти ҳам ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0