ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройларига 30 та катта сиғимдаги "МАN" русумли автобуслар олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда қайд этилишича, келтирилаётган автобуслар йўловчи оқими, шунингдек, аҳоли талабидан келиб чиқиб йўналишларга бириктирилади. Шу тариқа ҳаракат таркиби янгиланиб боради.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ 2019 йил давомида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройларига 200 тадан зиёд янги автобуслар келтирилиши режалаштирилгани ҳақида хабар қилинган эди.