ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Қозоғистонда Қирғизистондан картошка, олма ва хурмо олиб кириш бўйича вақтинчалик чекловларни бекор қилиш ҳақида баённома имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати хабар қилди.
28 февраль куни Остонада Қирғизистон бош вазир ўринбосари Жениш Разаков Қозоғистон бош вазири ўринбосари Женис Касимбеков билан музокаралар ўтказди.
Қирғизистон ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги бўйича давлат инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқилиб, мева ва савзавотларни олиб кириш бўйича вақтинчалик чекловларни бекор қилиш тўғрисида баённома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Ўзбекистон анорини, Қирғизистон картошкаси, олмасини ва хурмоси киритилишига таъқиқ қўйганди.
“Ўздавкарантин” Қозоғистоннинг Ўзбекистондан анор олиб киришга қўйган тақиқи бўйича баёнот тайёрлаганди. Унга кўра, Ўзбекистон томони Қозоғистон ваколатли идоралари билан музокаралар ўтказмоқда.