Президент Чортоқда туризмни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСтроительные работы в парке культуры и отдыха города Намангана
Строительные работы в парке культуры и отдыха города Намангана  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев "Chortoq mineral water" МЧЖ қувватини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди. Шишага сув қадоқлашни йилига 20-30 миллион донагача ошириб, уларни Ўзбекистондаги барча боғчалар, ёзги оромгоҳлар, шифохоналар, ижтимоий дорихоналар, супермаркетларга етказиб бериш зарурлигини таъкидлади. 

ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чортоқ туманида барпо этилаётган "Чортоқ ресортс" санаторий-соғломлаштириш маркази билан танишди.

Шавкат Мирзиёев принял делегацию Всемирного банка - Sputnik Ўзбекистон
Наманган вилоятини комплекс ривожлантириш учун 2,8 миллиард долларлик Дастур ишлаб чиқилди

Санаторийнинг йод, бром, табиий радон ва бошқа минералларга бой шифобахш суви таянч-ҳаракат аъзолари, юрак-қон томир ва асаб тизимлари, эндокринологик ва тери касалликларини даволашда яхши самара беради. Оромгоҳ 230 ўринли бўлади. 250 киши иш билан таъминланади.

Марказга ушбу ихтисосликлар бўйича энг малакали шифокорларни жалб этиш, шартнома асосида германиялик мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар ташкил этиш режалаштирилган.

Ҳозирда даволаш ва ётоқ бинолари, оилавий дам олувчилар учун коттежлар, стандарт ва люкс хоналар бўладиган меҳмонхона барпо этилган. Ҳовли ва йўлакларни ёритиш учун қуёш панеллари ўрнатилган.

Оромгоҳда иппотерапия йўлга қўйилади. Бу таянч-ҳаракат аъзолари ва кичик тос касалликларини даволашга ёрдам беради.  Шу мақсадда ҳозирда отхона, очиқ ва ёпиқ манежлар қурилмоқда.

Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам ускорения реализации инвестиционных проектов - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Наманган вилоятидаги камчиликларни танқид қилди

Шунингдек, сой сувидан самарали фойдаланиб, балиқ етиштириш мақсадида тўртта ҳовуз барпо этилган. Уларда санаторий ошхонаси учун балиқ боқиш билан бирга дам олувчиларнинг балиқ тутиб, ҳордиқ чиқариши учун ҳам шароит яратилади.

Президент ушбу соғломлаштириш марказида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Чортоқда яна кўплаб санаторийлар ташкил этиш, уларни арзон, ўрта ва қиммат тарзда таснифлаш орқали аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш, рақобатни таъминлаш орқали хизмат нархини тушириш бўйича топшириқлар берди. 

"Бизнинг минтақамизда йод танқис. Шу жиҳатдан Чортоқнинг йодга бой суви халқимиз учун жуда фойдали. Лекин бу жойни кўпчилик билмайди, баъзилар йўл узоқлигидан қийналади. Шунинг учун мамлакатимизнинг ҳамма жойидан, биринчи навбатда, Қорақалпоғистон ва Хоразмдан одамларни бу ерга олиб келиш керак. Халқимиз, айниқса, болаларимизнинг саломатлиги биз учун энг муҳими. Иқтисодиётни ривожлантириш учун ҳам соғлом зурриёд керак", – деди Мирзиёев. 

Давлат раҳбари "Chortoq mineral water" масъулияти чекланган жамияти қувватини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди. Шишага сув қадоқлашни йилига 20-30 миллион донагача ошириб, уларни Ўзбекистондаги барча боғчалар, ёзги оромгоҳлар, шифохоналар, ижтимоий дорихоналар, супермаркетларга етказиб бериш зарурлигини таъкидлади. 

Шу ерда Чортоқ шаҳрини экологик шаҳарга айлантириш, Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўрта шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида Чортоқ марказини қайта қуриш, Наманган аэропортини кенгайтириш ва шаҳарлараро автобуслар қатновини тартибга солиш, "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури асосида аҳоли бандлигини таъминлаш каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.   

Янгиликлар лентаси
0