Горилла либосида хонадонлар деразасидан пойлаб, қамоққа тушди

© Рамиль СитдиковЗаключенный за решеткой
Заключенный за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Полицияни кўриб қолган "маймун" уйларнинг бирига қочиб кириб, матрац тагига беркиниб олган. Полициячилар уни дарҳол топиб, ҳибсга олганлар.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Горилла либосида ўзгалар хонадони ойнасидан пойлаган эркак, қамоққа олинди, деб хабар қилди Associated Press.

Самка обезьяны держит на руках мертвого детеныша - Sputnik Ўзбекистон
Она маймун ўз боласи ўлимига ишонмади – юракни эзувчи видео

Хабарда айтилишича, Американинг Луизиана штати Салфер шаҳрида ўзга хонадонларда пойлоқчилик қилган эркак қўлга олинган.

"Одамлар полицияга мурожаат қилиб, кўчада бир эркак дайдиб юргани ва у ўзгалар хонадонида пойлоқчилик қилаётганини айтишган. Чақирув бўйича етиб келган ҳуқуқ посбонлари айтилган жойда горилла либосидаги эркакни аниқлаганлар", - дейилади хабарда.

Полицияни кўриб қолган "маймун" уйларнинг бирига қочиб кириб, матрац тагига беркиниб олган. Полициячилар дарҳол уни топиб, ҳибсга олганлар.

Гумондорга полицияга қаршилик кўрсатиш, хонадонга рухсатсиз бостириб кириш, наркотикларни сақлаш, шунингдек, ниқоб тақиш бўйича айбловлар эълон қилинган. Луизиана штатида фақатгина диний маросимлар ва байрамларда ниқоб тақишга рухсат берилади. Бошқа ҳолатларда бу ҳаракат учун 3 йилгача қамоқ жазосини олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0