БМТ Қорақалпоғистонда яйловлар яратиш учун тракторлар совға қилди

Каракалпакстан обзавелся новой сельскохозяйственной техникой
Каракалпакстан обзавелся новой сельскохозяйственной техникой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси Қорақалпоғистонда 10та яйлов кооперативлари ташкил этишни режалаштиршган.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. БМТ Тараққиёт дастури Қорақалпоғистон Ўрмон хўжалиги қўмитасига, Гидрометеорология хизмати ва яйловлар ҳудудини бошқариш кооператив ҳамжамиятига қишлоқ хўжалиги ускуналари ва техникасини топширди, деб хабар қилмоқда миссия матбуот хизмати.

“Топширилган тракторлар, ҳамда олдинроқ олиб келинган дарахт ўтқазиш машиналари, юқори тупроқ қатламига ишлов берувчи плуглари, зовур қазгичлар, тупроқни чуқур юмшатгичлар ва бошқалар Орол денгизининг қуриган тубида дарахт ўтказиш ва мелиоратив ишларини бажаришда ва яйловлар унумдорлигини сақлаш ва яхшилаш учун ишлатилади”, - дейилган хабарда.

Техник ускуналарни 27 феврал куни Нукусда БМТ Тараққиёт дастурининг Доимий вакили лавозимини вақтинча бажарувчи Леван Буадзе топширди.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади - қурғоқчиликнинг таъсирига энг дучор бўладиган  Ўзбекистон ҳудудларида иқлим ўзгаришларига чидамли бўлган қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик хўжаликларини яратишдан иборатдир. Лойиҳанинг намунавий ҳудудлари Қорақалпоғистонда жойлашган. 

Лойиҳанинг кўмагида, ландшафт даражасида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича чора-тадбирлар сифатида Қорақалпоғистонда илк маротаба 10та яйлов кооперативлари ташкил этилди.

Азиатский банк развития  - Sputnik Ўзбекистон
ОТБ Қорақалпоғистон сув таъминоти тизими учун 145 миллион доллар ажратади

Қишлоқ жамоаларида яйлов чорвачилигини ташкил этиш, яйловларни самарали бошқариш ва деградацияга дучор бўлган ерларни яхшилаш уларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Кегейли, Тахтакўпир, Чимбой, Қонликўл ва Муйноқ туманларидаги кооперативлар фаолиятига 43455 нафар одам жалб қилинган.

Кооперативларни яратиш янги иш ўринларини ва қурғоқчиликнинг юқори хатари бўлган шароитларда маҳаллий ҳамжамиятларни барқарорлигини таъминлаш мақсадида билимлар ва кўникмаларни ошириш бўйича ишларни бажариш имконини берди.

Маросим доирасида кооператив ҳамжамиятлар вакилларига ем-хашак базасини мустаҳкамлаш учун тракторлар, ўроқ, ҳашакни йиғиб олувчи машиналар, деградацияга дучор бўлган яйловларни тиклаш ва унумдорлигини ошириш мақсадида лиман усулида суғоришни таъминлаш учун сув насослари тақдим этилди.

Янгиликлар лентаси
0