Қўқонда Тожикистонга олиб борувчи йўл очилди

© ДарёОткрытие дороги в Коканде
Открытие дороги в Коканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўқонда темир йўл кесишмасидан ўтувчи йўл қайта очилиб автотранспорт қатнови йўлга қўйилди.

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Қўқон шаҳрида салқам 60 йил давомида ёпиқ бўлган йўл бугун очилди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири. 

Қўқон шаҳридаги Давронбек маҳалласининг Бурчилик ҳамда Ашурали Зоҳирий маҳалласининг Гузар кўчаларидаги темир йўл кесишмасидан ўтувчи йўл қайта очилиб, транспорт қатнови йўлга қўйилди. Ушбу йўл Тожикистон орқали Жиззах ва Сирдарё вилоятларига олиб боради.

© ДарёОткрытие дороги в Коканде
Қўқонда Тожикистонга олиб борувчи йўл очилди  - Sputnik Ўзбекистон
Открытие дороги в Коканде

Бурчилик кўчасидаги темир йўл кесишмасида йўлни тўсиб турган барча коммуникация тизимлари бошқа ҳудудга кўчирилди. Йўл кенгайтирилиб, янги асфальт қопламаси ётқизилди. Навбатчилик хонаси қурилиб, автошлагбаум, светофор, қўриқлаш ва ёритиш тизимлари ўрнатилди.

Темир йўл кесишмаси 800 метр узоқликдан поезд келаётгани ҳақида хабар берувчи сигнал тизими билан таъминланди.

Йўл очилиши билан бир вақтда Хўжанд нимстанциясига 7500 кВт кучланишли янги трансформатор ўрнатилиши натижасида юзлаб хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди.

© ДарёОткрытие дороги в Коканде
Қўқонда Тожикистонга олиб борувчи йўл очилди  - Sputnik Ўзбекистон
Открытие дороги в Коканде
Янгиликлар лентаси
0