Тошкент вилоятида қарийб 814 кг руда тошларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишЗолотоносный рудник Кумтор в Киргизии
Золотоносный рудник Кумтор в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ўғирлик содир этган шахслар қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Тошкент вилоятида Олмалиқ кон металлургия комбинатига қарашли вақтинча иш фаолияти тўхтатилган “Қўрғошин кони”дан  руда тошлари ўғирлаб кетилган.

Погрузка сахара - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда “Isuzu” юк автомашинасидаги шакар селитра бўлиб чиқди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, шу йил 6 февраль куни ўғрилар Олмалиқ кон металлургия комбинатига қарашли вақтинча иш фаолияти тўхтатилган “Қўрғошин кони”га эркин йўл билан киришган ва таркибида қимматбаҳо металл бўлган, оғирлиги 813 кг.450 гр. руда тошларини 28 дона қопларга солиб, талон-тарож йўли билан нон пишириш цехига яшириб қўйишган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ўғирлик содир этган шахслар  қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Янгиликлар лентаси
0