ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Кореяда Ўзбекистонга саёҳат қилиш ҳақидаги 464-саҳифали қалин китоб чоп этилди. Китоб Ўзбекистонга мафтун бўлдим деб номланади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Китоб муаллифи Чвэ Хи Йонг Кореянинг Ўзбекистон ҳақидаги "UzKor Economy" журнали журналистидир.
У 2018 йил давомида Ўзбекистонга 6 маротаба саёҳат қилди ва Корея китобхон оммасига Ўзбекистонни кенг ёритиш мақсадида ушбу китобни ёзган.
Китобнинг пролог қисмида Ўзбекистонда 2018 йилнинг феврал ойида жорий қилинган визасиз ташриф тизими туризм соҳасида юз берган энг сўнгги янгилик ва ўзгаришлар келтирилган.
Биринчи боб Тошкент, Хива, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Шаҳрисабз, Фарғона, Термиз каби Ўзбекистоннинг асосий тарихий туристик шаҳарларидаги эътиборга сазовор жойлар билан танишишга бағишланган.
Иккинчи қисмида президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга бўлган расмий ташрифидан кейинги икки мамлакат доираларининг саёҳатлари ҳақида батафсил ҳикоя қилинади.