ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Самарқанд вилоятининг Ургут туманида уй шароитида тайёрланган помидор ва бодринг маҳсулотларидан тайёрланган салатдан заҳарланиш оқибатида 16 яшар ўсмир вафот этди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 2019 йил 23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи аёл уйида кечки овқат вақтида, оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор ва бодринг маҳсулотларидан тайёрланган салатни истеъмол қилиб, оилавий заҳарланганлар.
“Натижада улар касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 16 ёшли набираси Д.Д. вафот этган”, - дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида уй шароитида тайёрланган помидор маҳсулотини (тузлама) истеъмол қилиш оқибатида 8 киши заҳарланган эди.