ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 26 февралдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 10,99 сўмга кўтарилиб, 8 403,19 сўм ташкил қилди.
Евро курси 52,75 сўмга ошиб, 9 530,06 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 2,36 сўмга кўтарилди ва 128,61 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Эслатиб ўтамиз, доллар курси икки ҳафта давомида, хусусан 11 февралда 6,38 сўмга, 18 февралда 2,95 сўмга пасайганди.