БААда аёл бургер олиб келишни унутган эри билан ажрашишга қарор қилди

Oбуна бўлиш
Дубайда аёл турмуш ўртоғи кетиши олдидан ундан ресторандан ўзи хуш кўрган бургерни олиб келишини илтимос қилади. Бироқ, эри уйга тунгги соат учда, ваъда қилинган таомсиз қайтади.

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилувчи аёл бургер олиб келишни унутган турмуш ўртоғи билан ажрашишга қарор қилди. Бу ҳақда Khaleej Times хабар бермоқда.

Қайд этилишича, йигирма яшар қиз дўстлари билан саҳрода дам олаётган эрини уйда кутиб ўтиради.

Мусульманская девушка в магазине у свадебного платья - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзинг аҳмоқ”: Қувайтда тўйдан сўнг 3 дақиқа ўтиб, келин-куёв ажрашди

Гап шундаки, турмуш ўртоғи кетиши олдидан ундан ресторандан ўзи хуш кўрган бургерни олиб келишини илтимос қилади. Бироқ, эри уйга тунгги соат учда, ваъда қилинган таомсиз қайтади. Бу боис у уйни тарк этиб, ажралиш ҳақида ҳужжат топширади.

Адвокат Ҳасан Аль Мазруки жуфтлик энди ажралиш масаласини судда давом эттиришини маълум қилди.

“Агар хотини ажралишни талаб қилишда давом этса, берилган қалин бекор қилинади”, - деди адвокат.

Унинг сўзларига кўра, жуфтликлар оилавий ҳаётга реал муносабатда бўлишганда, ажралишлар сони кам бўлган бўларди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қувайтда янги оила қурган жуфтлик тўй маросимидан кейин келин қоқилиб кетганда, куёв уни "аҳмоқ" деб атагани сабабли ажрашишгани ҳақида хабар қилган эдик. Жуфтликнинг расмий никоҳи атиги уч дақиқа давом этган эди. Бу Қувайт давлати тарихидаги энг қисқа никоҳ сифатида қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0