Қозоғистон Ўзбекистон меваларини олишдан воз кечди

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишФрукты и овощи на центральном колхозном рынке в Краснодаре
Фрукты и овощи на центральном колхозном рынке в Краснодаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хусусан, Қозоғистон Ўзбекистон анорини, Қирғизистон картошкаси (уруғлигини ҳам), олмасини ва хурмоси киритилишига таъқиқ қўйган

ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. 2019 йил 19 февралдан Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаларидан киритиладиган маҳсултларга фитосанитар нормалари кўринишида чекловларни жорий этди, деб хабар қилди Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот-хизмати.

Международная плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев АҚШ ва Европага мева-сабзавотларни экспорт қилиш ҳақида топшириқ берди

Хусусан, Қозоғистон Ўзбекистон анорини, Қирғизистон картошкаси (уруғлигини ҳам), олмасини ва хурмоси киритилишига таъқиқ қўйган.

Вазирлик хабарига кўра, охирги вақтларда Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларидан киритилаётган маҳсулотлар, хусусан, олма, хурмо ҳамда анорда Комстока зараркунандаси, картошкада эса олтинранг картошка нематодаси сингари карантин объектлари аниқланиши ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасидан охирги ойда 2 ҳолатда Комстока қурти билан зарарланган анорларни олиб кириш ҳолати рўйхатга олинган.

Янгиликлар лентаси
0