Мутахассислар "резинка тухум" сирини очиб беришди

CC0 / pixabay / Вареное яйцо
Вареное яйцо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Қирғизистон фуқароси томонидан суратга олинган қидеода қайнатилган тухум сариғи "резинкага" ўхшаб қолгани акс этган эди. Мутахассислар "резинка" тухумлар асло сохта маҳсулот эмаслигини исботлаб беришди

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўшлик фуқаро томонидан қайнатиб пиширилгач гўё резинкага ўхшаб қолган тухум сариқлари акс эттирилган видеороликни томоша қилган мутахассислар тухумлар табиийлигини, бироқ уларни сақлаш қоидаси бузилганини маълум қилишди.

Trade at a city food pre-Easter fair held on Karl Marx Square in Novosibirsk. (File) - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “резина” тухум пайдо бўлдими: Ветеринария қўмитаси текширув ўтказди

Илгарироқ ўшлик фуқаро томонидан қайнатилган ва пишгач "резинкага ўхшаб қолган тухум сариғи" ҳақидаги ролик интернет тармоғида катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Фойдаланувчилар ушбу маҳсулот сохта экани, савдо расталарига эса Хитойдаги сунъий овқат тайёрлаш фабрикалардан келиб қолганини тахмин қилишган эди.

Аммо мутахассислар бу тахминларни рад этдилар.

Экспертларнинг айтишича, "резинка" тухумлар Хитойдан ҳам, Ўзбекистондан ҳам, қолаверса, Қирғизистондан ҳам келтирилган эмас. Бор муаммо шундаки - маҳсулот вилоятларга етказиб берилаётганда ҳаддан ортиқ совуқда қолдирилган.

Яйцо. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
"Антиқа" тухум сурати Instagram᾽даги жаҳон рекордини янгилади

Қирғизистон Давлат ветеринария инспекцияси интернетда оммалашган видеороликда акс эттирилган фактларни текшириб кўрди. Маълум бўлишича, ўшлик эркак томонидан харид қилинган тухумлар импорт маҳсулот бўлмаган, улар Иссиқ-Кўлдаги парранда фабрикасидан келтирилган.

Ролик ижтимоий тармоқларда жойлаштирилиб, фуқаролар норозилигини келтириб чиқаргач, Иссиқ-Кўл парранда фабрикаси раҳбари Сталбек Мамбеталиев "резинка тухумлар - сохта маҳсулот эмаслиги, балки бу тухумлар сақланиш қоидаси бузилганини сўзлаб берган ва бу жараённи амалда ҳам кўрсатган.

Тадбиркор орасида музлаганлари ҳам бўлган бир нечта тухумни қайнатган. Кейин эса худди ўшлик фуқаро сингари барча тухумларни кесиб кўрсатган.

Янгиликлар лентаси
0