ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Суриянинг Ракка шаҳри яқинида “ИШИД” жангариларининг қурбонлари дафн этилган энг йирик қабристон топилди, деб хабар қилди Daily Mail газетаси.
Мутахассислар ҳисобига қараганда, Ракка шаҳри яқинида топилган янги биродарлар қабристонда 2500 дан 3000 гача қатл этилганлар кўмилган бўлиши мумкин. Сурия ҳукумати вакиллари топилган қабристон мамлакатдаги жангарилар қурбонлари дафн этилган энг йирик қабристон эканлигини маълум қилишди.
Mass grave containing 3,500 victims of ISIS discovered in 'caliphate capital' Raqqa in Syria https://t.co/mJO2tiAEAN
— Daily Mail Online (@MailOnline) 21 февраля 2019 г.
“ИШИД” жангарилари 2014 йилда Ракка шаҳрини эгаллаб олиб, ўзларининг пойтахти эканлигини эълон қилишди. Шаҳар халқаро коалиция ёрдамида “Сурия демократик кучлари” томонидан озод этилган. Шаҳар олиб борилган жанглар туфайли тўлиқ вайрон бўлган ва ҳозирда аҳоли яшаши учун бирор бир қулайлик мавжуд эмас.
Аввалроқ Суриянинг Мўсул шаҳри яқинида “ИШИД”нинг 30 нафар қурбони оммавий равишда дафн этилган қабристони топилган эди.