Тўпни моҳирлик билан бошқарувчи африкалик аёл – ҳаттоки, Трамп ҳайратда – видео

Oбуна бўлиш
Унинг қобилиятига тан берган берган орасида АҚШ етакчиси Дональд Трамп ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда африкалик аёлнинг футбол тўпи ёрдамида аёлларга хос бўлмаган моҳирлик ва эпчилликни намойиш этиши акс эттирилган видео кенг тарқалмоқда.

Ўтган ҳафтанинг охиридан Twitter᾽да Akin Sawyerr ники остидаги фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган видеони бир неча кун мобайнида 10 миллиондан зиёд киши томоша қилди.

Фойдаланувчилар аёлнинг мисли кўрилмаган маҳоратига тан бериб, олқишлашда давом этишмоқда. Унинг қобилиятига тан берган берган орасида АҚШ етакчиси Дональд Трамп ҳам бор. Трамп ўз репостига“Ажойиб!” деган изоҳни илова қилди.

​Кейинчалик маълум бўлишича, видеода танзаниялик Ҳадхара Мдеже акс эттирилган. У Африка бўйлаб “гастролга чиқиб”, ўз намойишлари билан пул ишлаб топади.

Янгиликлар лентаси
0