ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Майкл Фоксни мағлуб этган Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
Шоҳжаҳон Эргашев Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вакиллари, мухлислар ва оммавий воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни (16 февраль тонгида) профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда фаолиятидаги 16-жангни ўтказган эди. Мазкур баҳсда америкалик Майкл Фокс рақиблик қилган ва 10 раундлик жангда Шоҳжаҳон очколар ҳисобига ғалаба қозонган эди.
Шоҳжаҳон навбатдаги жангини катта эҳтимол билан шу йилнинг 13 апрель куни ўтказади. Бироқ, бу ҳақида ҳали расман эълон қилинмаган.