Ўзбекистонда бир ойда 1,5 мингдан ортиқ аёл зўравонликдан жабр кўрган

CC BY-SA 2.0 / allnightavenue / 5Насилие в семье
Насилие в семье - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика бўйлаб 160 та зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш шелтерлар ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси хабарига кўра, январь ойи давомида республика бўйлаб зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказларига (шелтерлар) 1712 нафар аёл мурожаат қилган.

Девушка легкого поведения и ее клиент - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда Хитой ва Вьетнам фуқаролари фоҳишахона очишгани аниқланди

Шулардан 303 нафар аёлга тиббий, 434 – психологик, 377 – ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. 271 нафар аёлнинг бандлигини таъминлашга кўмак берилиб, 99 нафарига кредит олиб ўз ишини бошлашига ёрдам берилган, 487 нафар аёлнинг оиласи яраштирилган.

Бугунги кунга қадар республикада ташкил этилган шелтерлар сони 160 тага етган.

Ўзбекистондаги илк зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Маркази 2018 йилдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.

Бугунги кунгача марказлар томонидан юзлаб аёлларга тегишли ёрдамлар кўрсатилди.

Янгиликлар лентаси
0