ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти Москва шаҳрида юз берган ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Консуллик бўлими 2019 йил 17 февраль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги ҳодисада вафот этганлар исм-шарифларига аниқлик киритди:
1. Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович, 1989 йил 29 октябрда туғилган;
2. Жамолитдинов Зиёдулла Рузибой ўғли, 1992 йил 11 майда туғилган.
З.Жамолитдинов жасади ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган номаълум шахс дея етказилган.
Фуқаро Нусратов Отабек (24.10.1987) жароҳати туфайли касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда, дейилади ТИВ хабарида.