Украина CBN канали хабарига кўра, йиғилишда ҳудудий ривожланиш бошқармаси бошлиғи Виктория Куликова ҳисобот бераётган вақтда хонада эротик фильмларга хос бўлган овозлар эшитилади.
Шу вақтда Куликова ногиронларга инфратузилма объектларини мослаштириш зарурлиги юзасидан ҳисобот бераётганди.
Рудник телефонидан келаётган товушлар барча йиғилиш қатнашчиларига эшитилади.
Ноқулай ҳолатга тушган Рудник зудлик билан ҳокимият биносини тарк этишга ҳаракат қилади.
CBN журналистлари амалдорни тўхтатиб, ундан бу ҳолат юзасидан изоҳ олишга ҳаракат қилди.
Бироқ корхона раҳбари саволларга жавоб беришдан бош тортиб, бинодан чиқиб кетади.