Мадуро Гуаидони Венесуэлада сайловлар эълон қилишга чақирди

© REUTERS / Miraflores PalaceПрезидент Венесуэлы Николас Мадуро
Президент Венесуэлы Николас Мадуро  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Венесуэла президенти Николас Мадуро тиббиёт университети битирувчилари олдида нутқ сўзлади.

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро мухолиф парламент спикери Хуан Гуаидони мамлакатда сайловлар эълон қилишга чақирди, деб хабар қилди РИА Новости.

“Нима сабабдан у халқ овоз бериши ёрдамида ағдариб ташланиши учун сайловлар ўтказишга чақиртирмаяпти? Ўз-ўзини тайинлаган масхарабоз уни ағдариб ташлашлари учун сайловлар эълон қилсин”, - дея маълум қилган Мадуро тиббиёт университети битирувчилари олдидаги нутқида.

Президент Венесуэлы Николас Мадуро - Sputnik Ўзбекистон
Николас Мадуро: “Трамп мени ўлдириш ҳақида буйруқ берган”

Унинг нутқи Twitter᾽да тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Венесуэланинг мухолиф парламенти спикери Хуан Гуаидо муваққат ҳукумат амал қилиши вақтига ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган эди. АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар Гуаидони тан олишди ва Венесуэла президенти Николас Мадуродан мухолифатга қарши куч ишлатмасликни талаб қилишди. Мадуро эса ўзини конституциявий президент деб эълон қилди, мухолифат етакчисини эса “АҚШ қўғирчоғи” деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг Венесуэла ҳарбийларига қилган мурожаатини шантаж деб атагани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0