МИБ қошидаги марказ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Ҳужжатда келтирилишича, давлат мулки объектларини сотишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказиш муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилди.

Мажбурий ижро бюроси қошидаги “Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази” Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилди.

Газовый электронный счетчик - Sputnik Ўзбекистон
МИБ электр энергиясини етказиб беришга доир янги ҳужжат лойиҳасини тайёрлади

2019 йил 1 июлдан давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш савдолари “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида амалга оширилади.

“E-IJRO AUKSION”да 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича қўйилган давлат кўчмас мулк объектлари улар тўлиқ сотилмагунга қадар савдолардан олинмайди.

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси тузилди.

Хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат акциялари тўлов муддатларини узайтириш ва чегирмалар тақдим этиш механизмлари қўлланилмаган ҳолда сотилади.

Шунингдек, давлат органлари қарорлари бўйича сотилган объектларнинг олди-сотди шартномалари мажбурий нотариал тасдиқланмайди.

“Ноль” қийматда сотишда, шу жумладан, аввал сотилган давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилган деб қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил давомида янги иш ўринларини сақлаб қолиш тартиби бекор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0