Бироз олдин Ўзбекистон метерология маркази 20-21 февраль кунлари Волга бўйидан кириб келган нам ва салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига таъсир қилиши ҳақида хабар қилган эди.
Хусусан, 20 февраль кунлари мамлакатнинг катта қисмида ёмғир ва қор ёғиши, 21 февралда Фарғона водийсининг айрим жойларида қор ёғиши ҳақида.
Салқин ҳаво оқимлари 22-23 февраль кунлари аста-секин чекинишни бошлайди.