ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Ўзбекистонда от спортини ривожлантириш бўйича президент қарори имзоланди.
Ушбу қарорга асосан 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида болалар-ўсмирлар от спорти мактабларини (кейинги ўринларда – болалар-ўсмирлар от спорти мактаблари) босқичма-босқич ташкил этилади.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси қошида юридик шахс мақомига эга Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика марказини (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилади.
Болалар ва ўсмирлар от спорти мактаблари биринчи навбатда ипподромлар ҳудудида ташкил этилади.
Шунингдек, от спорти мактаблари учун бўш турган ер участкалари ва давлат кўчмас мулк объектларидан ҳам фойдаланилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги йилларда от спортини ривожлантириш бўйича кўплаб ишлар амлага оширилмоқда. Хусусан, йилқичилик ва от спорти федерацияси ташкил этилган.
Ундан ташқари Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида Қорабайир зотли отларини, Тошкент вилоятида Ахалтака зотли ва спорт отларини етиштириш ва кўпайтириш мажмуалари ташкил этилган.
Президент қарорининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.