Алишер Султоновга яна бир вазифа юклатилди

© olympic.uzАлишер Султанов
Алишер Султанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алишер Султонов айни вақтда энергетика вазири лавозимда фаолият юритмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Алишер Саидаббосович Султоновга Бош вазирнинг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажариш ҳам юкланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, бу янги лавозим "Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги" президент қарори билан жорий этилганди.

Алишер Султонов айни вақтда энергетика вазири лавозимда фаолият юритмоқда.

Янгиликлар лентаси
0